Линклар

logo-print
Покистон Бош вазири Юсуф Ризо Ғилоний Ал-Қоида етакчиси Усама бин Ладин Абботободда бемалол яшаб юрганидан ўз давлати махсус хизматлари хабардор бўлгани ҳақидаги айбловларни тўлиқ инкор қилди.

- Ал-Қоида билан ҳамкорлик қилганлик ёки Покистон махсус хизматларининг лаёқатсизлигига оид айбловлар мантиқсиздир. Биз бундай айбловларни қатъиян инкор қиламиз. Жамоатчилик орасида бу мазмунда тарқатилган миш-мишлар бузғунчиликка қаратилган, деди Юсуф Ризо Ғилоний.

Шунингдек, у бу борада махсус хизматлар хатога йўл қўйганини тан олиб, бу фақат Покистон эмас, балкир дунё махсус хизматларининг хатоси бўлганини таъкидлади.

Покистон Бош вазири Усама бин Ладинни йўқ қилиш бўйича Покистон заминида АҚШ ҳарбийлари томонидан маҳфий ўтказилган амалиётлар ҳақида тўхталиб, Покистон ва АҚШ ўртасида террорга қарши кураш бўйича икки томонлама ҳамкорлик борлиги ҳамда бу ҳамкорлик ҳар икки давлат хавфсизлигини сақлаш йўлида давом этишини ҳам таъкидлади.
XS
SM
MD
LG