Линклар

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ўз давлатининг Хитой билан алоқаларни кучайтириш истаги АҚШ ташқи сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири эканини урғулади.

Бугун Хитой ва АҚШ ҳукуматининг юқори мартабали расмийлари ўртасида икки кунлик сўзлашувлар бошланди.

Бу сўзлашувлар арафасида Вашингтонда сўзлаган АҚШ давлат котиби томонлар ўзаро ишонч ва тушунув асосидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ниятида эканини таъкидлади.

- Кимдир бизнинг давлатимизда туриб, Хитойнинг ривожланишини АҚШга таҳдид ўлароқ кўрмоқда. Баъзилар эса Хитойда туриб, АҚШ Хитой тараққиётини тўхтатиб қолишга уринмоқда, деган хавотирда. Биз бундай қарашларнинг ҳар иккисини инкор қиламиз. Биз ўзаро ишонч ва англашув руҳидаги муносабатлар асосини мустаҳкамлаш ҳаракатидамиз, деди АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон.
XS
SM
MD
LG