Линклар

Ўзбек лидерлари Ўшдаги ярашув жараёнига киритилиши керак


Ўзбек жамоасининг бир қатор жиддий айбловлар билан ҳозир қидирувга берилган етакчиси Қодиржон Ботиров.

Ўзбек жамоасининг бир қатор жиддий айбловлар билан ҳозир қидирувга берилган етакчиси Қодиржон Ботиров.

Ўзбекистон ва Қирғизистондаги инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари фаоллари тузган “Ўш ташаббуси гуруҳи” Қирғизистондаги миллий ярашув жараёнларига ўзбек жамоаси етакчилари киритилиши керак, деб баёнот тарқатди.

Гуруҳ фаолларидан бири Суҳробжон Исмоилов хориж давлатлари иштирокида бошланган бу жараён муваффақиятли бўлиши учун гуруҳ киритган таклифлардан баъзиларини тилга олди.

- Қирғизистон ҳукумати ўзбек лидерлари устидан очилган жиноят ишларини тўхтатиб, миллатлараро ишончни қайта тиклаш учун ўзбек жамоалари етакчиларини ярашув бўйича музокараларга киришувчи томонлар сифатида тан олиши лозим, деди гуруҳи фаолларидан бири ҳамда Эксперт ишчи гуруҳи етакчиси Суҳроб Исмоилов эди.

Ушбу гуруҳ ўз баёнотида 2010 йил июнида Қирғизистон жанубида амалга оширилган зўравонликлар сабабларини ўрганган Халқаро комиссия ҳисоботини холис ва объектив ҳисоботдир, деб қайд этди.
XS
SM
MD
LG