Линклар

Ўзбекистон президенти ҳайкал пойига гул қўйди


9 май - Хотира ва қадрлаш кунида Ўзбекистон президенти Мустақиллик майдонидаги "Мотамсаро она" ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

Майдонга тўпланган уруш фахрийлари ва жамоатчилик вакиллари олдида нутқ ирод қилган Ислом Каримов Иккинчи Жаҳон уруши жабҳаларида бир ярим миллион ўзбек иштирок этгани, шундан 500 минги урушда ҳалок бўлганлигини таъкидлади.

Айни пайтда Ўзбекистонда 8 минг 600 нафар уруш қатнашчиси истиқомат қилмоқда.

9 май куни Россия президенти Медведев Каримовга мактуб йўллаб, "тарихни қайтадан ёзиш уринишлари" ҳақида огоҳлантирди.

Россия президентининг веб-саҳифасида эълон қилинган мактубда "Қаҳрамонлар хотирасини эъзозлаш, тарихий ҳақиқатни қарор топтириш, Улуғ Ватан уруши натижаларини қайта кўриб чиқишга ҳар қандай уринишларга биргаликда қарши туриш бизнинг муқаддас бурчимиздир", дейилади.

Бундан олдин Ўзбекистонда Иккинчи Жаҳон урушига қўйилган ëдгорликлар бузиб ташлангани ва бошқа ерга кўчирилгани Россиядаги кремлпараст “Наши” ҳаракати танқидларига учраган эди.

Илк ўзбек совет генерали Собир Раҳимов номи туман ва метродан 2011 йилда олиб ташланди. Раҳимов ҳайкали гранит шоҳсупадан туширилиб, истироҳат боғига олиб бориб ўрнатилди.
XS
SM
MD
LG