Линклар

Сурияга БМТ ëрдами кечикди


БМТ Суриянинг Дераа шаҳрига юбормоқчи бўлган гуманитар ëрдам миссиясини кечиктирди.

Бу ҳақда билдирган БМТ вакили Валери Амос ўз ходимларининг аксилҳукумат намойишлари марказига айланган Дераа шаҳрига бориши ўта мушкул бўлиб қолганини таъкидлади.

Айни пайтда БМТ бош котиби Бан Ки Мун Сурия президенти Башир Асад билан телефонда гаплашиб, гуманитар ëрдам етказиш учун изн олгани ҳам маълум қилинмоқда.

Ҳуқуқ фаолларидан олинган турли маълумотларга кўра, март ойидан бери Сурияда норозиларнинг ҳукумат кучлари билан тўқнашуви оқибатида 600 дан 800 гача фуқаро нобуд бўлган.

Аксар ўлганлар Дераа ва Ҳомс шаҳри турғунлари экани айтилади.

Европа Иттифоқи бугундан бошлаб Сурия ҳукуматига жазо санкциялари жорий қилди.

Европа Иттифоқи Сурия ҳукуматидан мухолифатга қарши қатағонни тўхтатишни талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG