Линклар

Мексика мактабидан жасадсиз бошлар топилди


Мексиканинг Дуранго шаҳридаги мактаб ҳовлисида олтита одам калласи топилди.

Бундан олдин Дуранго полицияси 11 нафар одам жасади кўмилган жойни топган эди.

Кейинги 4 йил ичида Мексикада 40 минг киши бангфурушлар тўқнашувида нобуд бўлди.

Ўтган якшанба куни Мексика пойтахтида 10 минг киши сукут сақлаб, ўз норозилигини изҳор қилди.

4 кун давом этган бу норозилик тадбири ҳукуматга қарата зўравонликка чек қўйиб, бангфурушлар урушини тўхтатишни талаб қилди.
XS
SM
MD
LG