Линклар

АҚШ суди жиноий гуруҳга етакчили қилган Ўзбекистон фуқаросини 12 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Аброхўжа Асқархўжаев АҚШда одам савдоси, босқинчилик, иммиграция қонунларини қўпол равишда бузганлик ва уюшган жиноий гуруҳга аъзоликда айбдор, деб топилди.

Суд қарорига кўра, Асқархўжаев жабрланувчи томонга 172 минг АҚШ доллари миқдорида пулни тўлаши ҳам керак бўлади.

2009 йилнинг май ойида АҚШда жиноий гуруҳга алоқадорликда гумон қилиниб, Ўзбекистоннинг жами саккиз нафар фуқароси қўлга олинган эди.

АҚШ расмийларига кўра, Канзас штатининг Мишшин шаҳрида яшаб келган 30 яшар Аброрхўжа Асқархўжаев, 22 яшар Нодир Юнусов, 21 яшар Рустамжон Шукуров, Канзас шаҳрида яшовчи 44 яшар Илҳом Фозилов, 27 яшар Нодирбек Абдуллаев, Панама шаҳрида яшовчи 49 яшар Абдуқаҳҳор Азизхўжаев ва яқинда АҚШни тарк этган 27 яшар Санжар Аъзамов ва 29 яшар Жаҳонгир Қаҳҳоровлар бир молдовалик ва уч америкалик шериклари иштирокида одам савдоси билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ тузган.

Канзас штатининг Мишшин шаҳрида рўйхатдан ўтган, Аброрхўжа Асқархўжаев таъсисчиси ва хўжайини бўлган Giant Labor Solutions LLC ҳамда Crystal Management Inc ширкатлари, шунингдек Канзас штатининг Овелэнд Парк шаҳрида жойлашган Five Star Cleaning LLC ширкатининг 10 нафар ходими мазкур айбловлар асосида қамоққа олинган ва судга тортилган эди.

Прокурорлар ҳозирлаган айбловга кўра, уч ширкатни бирлаштирган жиноий гуруҳга Аброрхўжа Асқархўжаев асос солган ва 2001 йилдан бери асосан одам савдоси билан боғлиқ жиноий ҳаракатларни амалага ошириб келган.

Босқинчилик ва рэкет, деб баҳоланган жиноятлар орасида ноқонуний меҳнат муҳожирларини АҚШ ҳудудига олиб кириш, бировларнинг шахсий маълумотларини ўғирлаш, ноқонуний муҳожирларни яшириш, мактуб ва ҳужжатларни сохталаштириш, пул ювиш, қалбаки виза ҳозирлаш, таъмагирлик каби жиноятлар бор.
XS
SM
MD
LG