Линклар

logo-print
Европа Иттифоқи Сурияда намойишларнинг куч билан бостирилишига жавобан мамлакатнинг 13 нафар расмийсига санкция эълон қилди.

Президент Башар ал-Ассад номи бу рўйхатда йўқ, лекин унинг укаларидан бири рўйхат бошида турибди.

ЕИ расмийларига кўра, Сурияда намойишларнинг шавқатсиз бостирилишида мамлакат армияси бўлинмаларидан бирига қўмондонлик қилувчи Моҳир ал-Ассаднинг ҳам қўли бор.

Эндиликда ЕИ "қора рўйхати"га кирган бу шахслар Иттифоқ давлатларига сафар қила олишмайди ва уларнинг банк ҳисоблари ҳам музлатилади.

Ҳуқуқ фаолларидан олинган маълумотларга кўра, март ойидан бери Сурияда норозиларнинг ҳукумат кучлари билан тўқнашуви оқибатида 600 дан 800 гача фуқаро нобуд бўлган.

Аксар ўлганлар Дараа ва Ҳомс шаҳри турғунлари экани айтилади.

Европа Иттифоқи Сурия ҳукуматидан мухолифатга қарши қатағонни тўхтатишни талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG