Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:23

Ота халқни чалғитди


Каримов Хотира ва қадрлаш куни муносбати билан телевизорда чиқди.
Каримов Хотира ва қадрлаш куни муносбати билан телевизорда чиқди.

Жаа қитмир бола-да, шу Фаррух. Тили қичиб туради доим. Аския қиворадими-ей. Фарғоналик-да...


Яхшиям ўшликман. Аскиячилар пири Абдулхай махсимнинг юртдошиман. Тўғри, у Қорасувда яшаган. Лекин Ўш билан Қорасув ораси қаттиқроқ кулсангиз овози эшитиладиган даражада яқин-да...

Шунинг учун Фаррухнинг аскияларини баъзан тушуниб қоламан.
Гап кепқолса отаниям аямайди Фаррух. Ҳатто Отаниям.

Ана, кеча Онанинг пойига гул кўтариб борганида Отани журналистлар безовта қилишди. Микрофонларини оғзига тутишди.

Демак, бир нарса дейиш керак.

Деди Ота.

Араб давлатларидаги тўполонлардан гапирди. Арабларга қўшиб 2005даги Анжанни гапирди. Ҳар иккала ҳолатдаям тўполонлар Араб ва Анжандаги нефт ва газни деб, четдан туриб қилинган, деди.

“Рост айтяпти-эй!” деб ўйлай бошладим: болалигимда Ўшдан Анжанга кетятиб бешиктерватарга ўхшаш нефтсўрғичларларни кўрганман.

Отанинг гапидан кейин бирдан каллам ишлаб, эндигина “Вот где масала..” дей, деб турсам, лип этиб телевизор олдига Фаррух келди.

- Бутун Ўзбекистон Маматқул баққолдай гаранг бўлиб ўтирган бўлса керак ҳозир, деди Фаррух кеча оқлатган тишларини ярақлатиб.

“Маматқул баққол ким”, деб сўраб ўтирмадим.

“Нега энди бутун Ўзбекистон гаранг бўларкан?” деб сўрадим.

- Ахир нега гаранг бўлмасин, ахир ўзбекни телевизори араб давлатларида нима бўлаётганини кўрсатганини кўрганмисиз, ўзбекни газетаси ёзганини ўқиганмисиз, деб ўдағайлаб қолди аччиғи қўқонча чиқиб Фаррух.

Аския қаёқда?!

- Ҳў, ўзингизни босинг, Фаррухбой, ҳали Ўшнинг аламиниям мендан оласиз шекилли, мен бир нима дедимми, гапирган Ота-ку?! – дедим, - шўрвасига қалампир тушмай қолган қўқонликдай қизишасиз?

- Э, рост-да, эээ, бу ёқда ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз халқнинг руҳий соғломлиги устида кечаю кундуз бош қотириб, ҳар-хил революция-певолюциялар тўғрисидаги гапларни чиққан жойига қайтариб ўтирган бўлса, Анжан воқеаси деганда одамлар Дукчи эшондан бошқани эслолмайдиган бўпқолган бўлса-ю Ота э йўқ, бе йўқ нима қилади Арабни гапириб, Анжанни гапириб?! Мана энди 29 миллионли халқ арабларда нима бўляптийкин, Анжанда нима бўлувдийкин, деб ўйлашни бошлайди.

- Тўхтанг, тўхтанг Фаррухбой, бу билан нима демоқчисиз? Ҳеч ким гапирмаётганда араб давлатларидаги тўполонлардан гап очиб халқни безовта қилаётган, унинг онгига инқилоб уруғини сочаётган Отанинг ўзи, демоқчимисиз?

- Бугун ҳаво жаа очилиб кетибдими, деб жавоб қилди Фарруҳ саволимга савол билан кўзлари йилтиллаб.

-Ҳа, эсиз, бу яқин орада чойхона-пойхонаям йўқ ош-пош қилайлик, десак, дедим мен.
XS
SM
MD
LG