Линклар

3600 ўзбек зиëратчиси Умрадан қайтди


Ўзбекистондан 6 минг зиëратчи 2011 йилда Умра сафарига боради. Бу ҳақда билдирган Дин ишлари қўмитасига кўра, Саудия Арабистонидаги Ал-Ҳидоя қироллик ширкати билан Ўзбекистон мусулмонлар идораси шартнома имзолаган.

Шартномага мувофиқ, баҳорда 3600 нафар¸ кузда эса 2400 нафар зиëратчи Умрасафарига боради.

Дин қўмитаси хабарига кўра, баҳорги мавсум учун Мадина ва Маккага борган ўзбек зиëратчилар ҳозир Умрадан қайтишган.

Ўзбекистон мусулмонлар идораси ҳар 50 нафар зиëратчи учун бир киши раҳбар қилиб тайинлаганини ва зиëратчиларга Ўзбекистон герби туширилган нимчалар кийгизилганини маълум қилди.

Шунингдек, Тошкент Ислом университети зиëратчиларга “Умра қўлланмаси” китобчаси ва видеодискини тақдим қилгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG