Линклар

Корейс врачлари Ўзбекистонга келди


Кореялик врачлар гуруҳи Ўзбекистондаги “Соғлом оила” хайрия дастурида қатнашиш учун Тошкентга етиб келди.

Кардиолог¸ ортопед ва юз жарроҳи каби мутахассислардан таркиб топган кореялик 45 шифокор Тошкент педиатрия институтида 14 майга қадар муолажа ва жарроҳлик амалиëтлари олиб боради.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, корейс ва ўзбек врачлари 2009 йилдан бери самарали ҳамкорлик қилиб келади.

Шу пайтгача корейс жарроҳлари Ўзбекистонда 46 хастанинг юрагида амалиëт ўтказишган. Юрак хасталигига чалинган 6 нафар бемор бола Кореяга даволаниш учун жўнатилган.

“Соғлом оила” хайрия дастурида шу пайтгача Исроил¸ Германия¸ АҚШ ва Туркия шифокорлари иштирок этиб, юзлаб ўзбекистонликларга бепул тиббий ëрдам кўрсатишган.
XS
SM
MD
LG