Линклар

АҚШ ва Хитой учрашувлари ниҳоясига етди


Вашингтонда АҚШ ва Хитой вакиллари стратегик ҳамкорлик масалалари бўйича икки кунлик учрашувлар якунланди.

Айтилишича, Вашингтон Пекинни баъзи иқтисодий “ëн беришлар”га кўндирган.

Жумладан, Хитой ўз бозоридаги АҚШ ширкатларига ҳукумат буюртмалари олишда енгиллик бермоқчи.

Айни пайтда асосий масала¸ яъни доллар ва юан курси борасидаги масалада бир фикрга келинмаган.

Учрашув якунида сўз олган АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон турли кўз қарашларга қарамасдан¸ ўзаро ҳамкорлик суръати ортаëтганини таъкидлади.

- АҚШ ва Хитой ўз орасидаги мунозарали масалаларга тўғри ëндашиб, бу муаммоларни бартараф қилиш учун интилмоғи зарур. Айни пайтда биз ҳамкорлик имкони бўлган¸ ўзаро ҳамжиҳат соҳаларда ҳамкорлигимизни кенгайтириб¸ мунозарали соҳаларда эса якдил фикрга келиш учун ҳаракат қилмоқдамиз. Шу тариқа биз ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатлик тизимини қурмоқдамиз, - деди АҚШ давлат котиби Хиллари Клинтон.
XS
SM
MD
LG