Линклар

WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж мукофотланди


WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж ўз ватани Австралиядаги “инсон ҳуқуқлари” борасидаги обрўли мукофотга сазовор бўлди.

Австралиядаги Sydney Peace Foundation ташкилотининг “Сидней тинчлик мукофоти” деб номланадиган бу мукофоти мамлакатда ягона ҳисобланади.

Мукофотни топшириш маросими Лондонда бўлиб ўтди. Ассанжга олтин медални топширган Sydney Peace Foundation вакили Стюарт Рис: "Ассанж фаолияти сиëсий ва маданий муҳофазакорларнинг комформизмини чиппакга чиқарди", деб айтди.

Ассанждан олдин бу мукофотни Нелсон Манделла ва Далай Лама олган эди.

WikiLeaks лойиҳаси АҚШ Давлат департаменти ва Пентагонга оид минглаб ҳужжатларнинг ошкор қилганидан кейин шуҳрат қозонди.

Ассанжга нисбатан Швеция прокуратураси шаҳвоний тегажоғлик моддаси билан жиноий иш очган.
XS
SM
MD
LG