Линклар

Сўғдда ЎИҲга аъзоликда гумонланганлар ушланди


Сўғд вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот маркази вакили Фируз Боқийнинг айтишича, қўлга олинганлар Тожикистон фуқаролари Аҳрор Атохонов ва Мансур Собитовлардир.

Унинг сўзларига кўра, 48 ёшли Аҳрор Атохонов 2002 йилда Ўзбекистон Исломий ҳаракатига аъзо бўлгани, шу йиллар давомида яширин фаолият олиб боргани ва Исфарадаги қатор қўпорувчилик амалиётларда қатнашганига оид далиллар бор.

Ҳибсга олинган иккинчи исфаралик - 32 ёшли Мансур Собитов эса ЎИҲ аъзоларига кўмаклашганлик, уларга бошпана берганлик ва озиқ-овқат билан таъминлаганликда айбланмоқда.
XS
SM
MD
LG