Линклар

logo-print
Европа Иттифоқи Ливиянинг Бенғози шаҳрида идора очиб, у ерда жойлашган исёнчи кучлар маъмуриятига ёрдам кўрсатиш ниятини билдирди.

Бу ҳақда Европа Иттифоқи Ташқи сиёсат бўйича комиссари Кэтрин Эштон бугун Европа Парламентининг Страсбургдаги мажлисида баён қилди.

- Мен муҳокама қилганимиз масалалар, яъни халққа ёрдам кўрсатиш, фуқаровий жамият ва Муваққат ўтиш даври кенгашини қўллаб-қувватлаш ишларини амлага ошира олишимиз учун Бенғозида идора ташкил қилиш ниятидаман,- деди ЕИ расмийси.

Айни пайтда гувоҳларга кўра, бугун ҳаво зарбалари пойтахт Триполининг шарқий қисмини бир соат давомида ларзага келтиргани айтилмоқда.

Муаммар Қаддафий ҳукумати Триполида ўтган тунда НАТО ҳаво ҳужуми пайтида ойна синиқларидан тўтр нафар бола жароҳатлангани, уларнинг икки нафар оғир аҳволда эканини таъкидламоқда.

Ливиялик исёнчилар Мисратада ҳукумат кучларининг шаҳарни ишғол қилиш ҳужумини қайтаргани ва уларни шаҳар аэропортида қуршовга олганларини атймоқда.

Исёнчилар шунингдек Мисратадан 25 километ ғарбда жойлашган Зарийк шаҳарчасини ҳам ўз назоратига олгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG