Линклар

Беларус Президенти Александр Лукашенканинг яна икки мухолифи устидан суд бошланди. Минскда бугун ўтаётган судловда декабрдаги сайловда президентликка номзодларини қўйган Никалай Статкевич ва Дмитрий Вуз қора курсига ўтқазилди.

Ўтган йил 19 декабрда ўтказилган мунозарали сайловда Лукашенка қайта саланган ва мухолифат бунга қарши норозилик чиқишларини уюштирган эди.

Мухолифатчиларга 15 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин. Улар билан бирга жамоат тартибини бузганликда айбланаётган мухолифатнинг яна бир неча фаоли ҳам суд қилинмоқда. Улар орасида судга тортилган президенитликка номзод Андрей Санниковнинг рафиқаси, журналист Ирина Халип ҳам бор.

Бугунги маҳкама мухолифат натижалари сохталаштирганини айтиб келаётган сайловлар билан боғлиқ судловларнинг навбатдагисидир.
XS
SM
MD
LG