Линклар

Бишкекда турк журналисти ҳибсга олинди


Қирғизистон расмийлари Бишкекда туркиялик журналист террорчи гуруҳга аъзоликда гумон қилиниб, ҳибсга олинганини маълум қилди.

Қирғиз хавфсизлик хизматлари Али Усмон Зор Яқин Шарқда халифалик қуриш ғоясини илгари сурадиган “Катта Шарқ Исломий Кураш Фронти” номли гуруҳга аъзо эканини таъкидламоқда.

Хабарларга кўра, Усмон Зор 2 май куни Туркия сўрови билан ушланган. У Қирғизистонга ўтган йили келиб, Туркия матбуоти учун мухбирлик қилган ва Туркия расмийларининг таъқибларини асос қилиб келтириб, сиёсий бошпана сўраган.

Усмон Зор Туркия ҳукуматини ағдаришга чақиргани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG