Линклар

Ал-Қоида янги хуружлардан огоҳлантирмоқда


Ал-Қоиданинг Ямандаги қаноти ўз етакчилари Усама бин Ладин ўлдирилиганига жавобан америкаликларни қонли хуружлар кутаётганидан огоҳлантирди.

Террор тармоғининг Араб яриморолидаги етакчиси ва бир пайтлар бин Ладиннинг яқин маслакдошларидан бири бўлган Носир ал-Ваҳишийнинг бу ҳақдаги баёноти Интернетда тарқатилди.

Жанггариларга оид воқеаларни таҳлил қиладиган SITE мониторинг мараказига ўкра, ал-Ваҳиший америкаликларни бин Ладиннинг ўлими “ҳамма нарсага нуқта қўяди”, деб ўзларини алдамасликлари ва уларни “бунданда каттароқ ва даҳшатлироқ” воқеалар кутаётганлигидан огоҳлантирган.

Ал-Қоиданинг Араб яриморолидаги қаноти террор тармоғининг энг фаол бўлимларидан ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG