Линклар

logo-print

Қодиржон Ботиров устидан суд кечиктирилди


Қирғиз расмийлари томонидан Ўш қирғининг бош айбдори сифатида талқин этиладиган қирғизистонлик ўзбеклар лидери Қодиржон Ботировга нисбатан сиртдан ўтказилаётган суд жараёни 19 майга қолдирилди.

Қодиржон Ботировнинг жиноят иши 11 май куни Жалолобод шаҳар судида кўриб чиқилиши керак эди. Бироқ Қирғизистон Олий суди матбуот хизматининг маълум қилишича, бугунги суд жараёнига гувоҳлар, қораловчи ва оқловчилар келмагани боис маҳкама келаси пайшанбага қолдирилган.

Қодиржон Ботиров Қирғизистон ичкарисида бўлмагани учун сиртдан судланмоқда. Унга мамлакат жанубидаги тартибсизликларни уюштириш, айирмачилик ва мухторият (автономия) талаб қилиш айби қўйилмоқда.

Бироқ Ўш қирғинини ўрганган Қирғизистон миллий комиссияси ва Халқаро комиссия Қодиржон Ботиров ўзбеклар учун автономия талаб қилмаган ва айирмачилик кайфиятларини тарғиб қилмаган, деган хулосани билдирган эди.
XS
SM
MD
LG