Линклар

logo-print
Эронда жосусликда айбланаётган АҚШнинг икки фуқароси устидан маҳкама қолдирилди.

Маҳкаманинг иккинчи мажлиси бугун Теҳрондаги Инқилоб судида ёпиқ эшиклар ортида ўтиши керак эди. Шэйн Бауэр ва Жош Фаттал устидан суд маҳкамаси 6 февралда бошланган ва бир неча соат давом этгач, танаффус эълон қилинган эди.

Эрон адлия расмийлари суднинг нима сабабдан қолдирилганини изоҳламади.

Баэур ва Фаттал 2009 йилнинг июл ойида яна бир ҳамюртлари Сара Шоурд билан биргаликда Ироқдан Эрон ҳудудига ўтганида ҳибсга олинган эди.

Шоурд ўтган йилнинг сентябрида гаров пули эвазига озодликка чиқарилган ва Қўшма Штатларга қайтган эди. У Теҳронга қайтиш ва судда иштирок этиш нияти йўқлигини айтган.

Уччовлон ўзларига қўйилаётган жосуслик айбловларини инкор қилиб, чегарани тасодифан кесиб ўтганини айтиб келишади.

Бу воқеа Эрон билан Қўшма Штатлар ўртасидаги шундоқ ҳам қийин муносабатларни янада таранглаштирган.
XS
SM
MD
LG