Линклар

logo-print

Ўзбекистон интерактив солиқ тизимига ўтмоқчи


Ўзбекистонда 2012 йил охирига қадар давлат солиқ хизматининг ягона
ягона маълумотлар базаси ташкил қилинади.

Солиқ хизматини интерактив қиладиган бу база учун Давлат солиқ қўмитасида Маълумотларни қайта ишлаш маркази ташкил қилинади.

Шунингдек, Давлат солиқ қўмитасининг "www.soliq.uz" расмий веб-сайтини янада такомиллаштириш режалаштирилган бўлиб, унга юридик ва жисмоний шахслар учун қонун ҳужжатларида берилган солиқ имтиёзларига оид структуравий маълумотномани жойлаштириш ва уни мунтазам равишда янгилаб бориш хизмати юкланган.

Бу ишлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 майдаги 125-сонли қарори асосида амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси айни пайтда автоматлаштирилган бухгалтерия ҳисобини юритиш ҳамда электрон ҳужжат кўринишидаги ҳисоботни тақдим этиш масалалари бўйича семинарлар ўтказишни бошлади.
XS
SM
MD
LG