Линклар

Литвада КГБ архиви ошкор қилинади


Литвадаги Геноцид ва қаршилик ҳаракатини ўрганиш маркази совет КГБси ҳужжатларини интернетда ëйинлашни бошлайди.

Пайшанба куни бу сайт тақдимот маросими Вилнюс шаҳрида бўлиб ўтади. Тақдимотда Литва бош вазирининг иштироки кутилмоқда.

Литвада Люстрация ҳақида қонун қабул қилинган бўлиб, бу қонунга биноан КГБ билан яширин ҳамкорлик қилган ва бу ҳақда 1991 йилдан кейин маълум қилмаган Литва фуқароларига ҳукумат лавозимларида ишлаш¸ мактабларда раҳбар бўлиш ва давлат сирлари билан боғлиқ идоралардаги фаолият маън қилинади. Люстрация (лотинчада тозаланиш деган маънони беради) қонуни коммунизмни бошдан кечирган Албания¸ Болгария¸ Венгрия¸ Германия¸ Грузия¸ Латвия¸ Литва¸ Польша¸ Украина¸ Чехия ва Эстонияда қабул қилинган.

Россия Давлат думаси депутати Галина Старавойтова КГБ архивларини очиш ва Люстрация қонунини қабул қилиш ташаббуси билан 1997 йилда чиққанида қаттиқ қаршиликка дуч келганди.
XS
SM
MD
LG