Линклар

Испанияда ер қимирлади


Испания жанубида юз берган зилзила оқибатида энг камида 10 киши ўлгани ва бинолар вайрон бўлгани билдирилмоқда.

Зилзила эпицентри Мурсия вилоятидаги Лорка ва Тотана шаҳарларида бўлган ва ер қимирлаш зарбалари Мадридда ҳам сезилган.

Зилзиланинг илк тўлқини 4¸4 магнитудада бўлган, ундан кейинги тўлқин 5¸2 магнитудада юз берган.

Испания ҳукумати табиий офатдан жабр кўрган туманлар аҳолисига ëрдам кўрсатиш учун ҳарбий қўшинларни юборган.

Мурсия вилояти Европани мева-савзовот ва чечаклар билан таъминлайдиган ҳудуд хисобланади.
XS
SM
MD
LG