Линклар

Ҳиндистон Бош вазири Кобулга сафар қилди


Ҳиндистон Бош вазири Манмохан Сингҳ Афғонистон пойтахти Кобулга икки кунлик расмий ташриф билан борди.

Маълумотларга кўра, ташриф давомида хавфсизлик ва тараққиëт масалалари муҳокама қилинган.

Манмохан Сингхнинг бугун президент Ҳомид Қарзай билан учрашиб, Афғонистонга 100 миллион доллар ҳажмида ëрдам кўрсатажагини билдирди.

Хиндистон Афғонистонга ëрдам бериб келаëтган асосий донорлардан бири хисобланади.

Афғонистонда Толиблар ҳукумати ағдарилганидан сўнг 2001 йилда Ҳиндистон расмий Кобулга мамлакатни тиклаш учун 1 миллиард 300 миллион доллар ëрдам кўрсатган эди.
XS
SM
MD
LG