Линклар

logo-print

Қаддафий ливияликларга кўриниш берди


Ливия етакчиси Муаммар Қаддафий миллий телевидение кўрсатувида қисқа кўриниш берди.

Унда Қаддафийни Ливиядаги қабила бошлиқлари билан бирга турган ҳолда намойиш қилишди.

Қаддафий 30 апрел кунида унинг Триполидаги қароргоҳи НАТО томонидан бомбаланганидан бери кўриниш бермай келаëтган эди.

Чоршанба куни Ливия исëнчилари Муаммар Қаддафийга содиқ кучлар билан қаттиқ жангдан кейин Мисрата шаҳри аэропортини ўз назоратига олгани хабар қилинмоқда.

Хабарларга кўра, Ливиянинг учинчи йирик шаҳри бўлган ва Қаддафий кучлари икки ойдан бери қуршовда ушлаб келган Мисрата аэропорти тунда бўлиб ўтган жангдан кейин исёнчилар қўлига ўтган.

Ҳуқуқ ҳимоячилари Ўртаер денгизи соҳилида жойлашган ярим миллион аҳолига эга Мисратада озиқ-овқат ва дори-дармонлар етишмагани боис гуманитар бўҳрон вужудга келишидан огоҳлантириб келаётган эди.

Шаҳар Қаддафий тарафдорлари томонидан қамал қилиниб, унга кириб чиқиш денгиз орқали амалга ошаётган эди.

Айни пайтда, гувоҳларга кўра, бугун пойтахт Триполининг шарқий қисми бир соат давомида ҳаво зарбаларидан ларзага келган.

Европа Иттифоқи Ливиянинг Бенғози шаҳрида идора очиб, у ерда жойлашган исёнчи кучлар маъмуриятига ёрдам кўрсатиш ниятини билдирди.
XS
SM
MD
LG