Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:47

Яманда норозилардан 10 киши ўлдирилди


Яманда чоршанба куни мамлакат президенти Али Абдуллоҳ Солиҳга қарши норозилик намойиши иштирокчиларини тарқатиш пайтида 9 киши ўлди¸ ўнлаб кишилар ярадор бўлди.

Мамлакат пойтахти Санода Вазирлар маҳкамаси биносига қараб юриш қилган мухолифатчиларга қарши ўқ отилганида энг камида бир намойишчи ўлгани қайд қилинди.

Яна 5 киши Яман пойтахтидаги мухолифатчиларнинг чодир шаҳарчасига қилинган гужум чоғида чоршанба оқшомида ҳалок бўлди.

3 нафар мухолифатчи эса Яманнинг Тоиз ва Ҳудойдо шаҳарларидаги тўқнашувларда ўлди.

Яман президенти Солиҳ истеъфоси талаб қилинган намойишлар шу йилнинг январ ойидан бери давом этмоқда.

Яман президенти намойишчиларни куч билан бостириш йўли билан лавозимда қолмоқда.
XS
SM
MD
LG