Линклар

Республикачи Гингрич АҚШга президент бўлмоқчи


Таниқли республикачи¸ АҚШ Конгреси намоëндалар палатаси собиқ спикери Нют Гингрич чоршанба куни 2012 йилги АҚШ президенти сайловида ўз номзодини қўяжагини билдирди.

Нют Гингрич президентлик пойгасида иштирок қилиш ниятини ижтимоий тармоқларда ва хусусан, YouTube тармоғида видеомурожаат шаклида ëйинлади.

67 ёшли Гингрич АҚШ президентлиги учун номзодини илгари сурган илк таниқли республикачи бўлди.

Айни пайтда фил тимсоли остида бирлашган АҚШ республикачилар партиясидан Барак Обамага муносиб номзод бўладиган 3 киши айтилаëтган эди. Булар Массачусетс собиқ ҳокими Митт Ромни, АҚШ вице-президентлиги учун ўтган сайловда номзодини қўйган Сара Пэйлин ва мултимиллионер Дональд Трамплардир.
XS
SM
MD
LG