Линклар

Чоршанба куни Сурияда ҳукумат қўшинлари демократик ислоҳотлар талаб қилаётган намойишчиларга қарши куч қўллагани оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлди.

Воқеа гувоҳларига кўра, Суриянинг Ҳомс ва Ҳарра шаҳрида ҳарбийлар танклардан аҳоли турар жойларини ҳам ўққа тутган.

Сурия шимолидаги Алеппо шаҳрида хавфсизлик кучлари 2000 талаба иштирок этаётган намойишни тарқатиб юборди.

Дамашқ шаҳрида эса ҳукумат кучлари мухолифат лидери Мазен Адини ҳибсга олишди.

Сурияликлар президент Башар ал-Ассаднинг кетишини талаб қилмоқда.

Ҳуқуқ фаоллари маълумотига кўра, ўтган икки ой давомидаги норозилик намойишларида камида 750 киши ўлдирилган, мингдан зиёд киши ҳибсга олинган.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун, АҚШ ва бошқа қатор давлатлар Сурия ҳукуматининг тинч намойишчиларга қарши куч қўллаганини кескин қораламоқда.
XS
SM
MD
LG