Линклар

logo-print

Парижда Андижон қирғини хотирланди


Бугун Париждаги Инсон ҳуқуқлари халқаро федерацияси Андижон қирғинининг олти йиллигига бағишланган матбуот анжумани ўтказди.

Тадбир иштирокчиларидан бири "Ўтюраклар" ташкилоти раҳбари, ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоли, ҳозирда Францияда яшаётган Мўътабар Тожибоевага кўра, анжуманда иккита масала кўрилди.

- Биринчиси Ўзбекистон президентининг кенжа қизи Лола Каримованинг француз нашри Rue89ни судга бергани, иккинчиси Андижон фожеасига олти йил тўлиши муносабати билан. Тадбирга ҳуқуқ фаоллари ва журналистлар таклиф қилинган. Мен бугун Rue89 судида гувоҳ сифатида қатнашишимни маълум қилмоқчиман. Мен айнан Каримов диктатурасининг қурбониман. Андижон қирғини ҳам айни диктатура натижасида амалга оширилган эди,- дейди Озодлик билан суҳбатда Мўътабар Тожибоева.
XS
SM
MD
LG