Линклар

АҚШнинг пилотсиз учқичи Покистоннинг Шимолий Вазиристон минтақасида амалга оширган ҳаво зарбалари оқибатида беш жангари йўқ қилинди.

Покистон ҳукуматига кўра, пилотсиз учқич жангарилар кетаётгани гумон қилинган иккита автомобилни нишонга олиб иккита ракета отган.

Бу Усама бин Ладин ўлдирилганидан кейинги АҚШ кучларининг Покистонда амалга оширган учинчи ҳаво ҳужумидир.

АҚШ ҳарбийлари Афғонистонга ўтиб ҳужумлар уюштирадиган толиблар ва Ал-Қоида жанггарилари яширинган Покистоннинг ғарбий вилоятларида жанггариларга қарши тез-тез ракета ҳужумлари уюштириб туради.
XS
SM
MD
LG