Линклар

Курд айирмачилари полиция биносига ҳужум қилди


Чоршанба куни Туркиянинг жануби-шарқидаги Силопи шаҳрида курд жанггарилари полиция биносига ҳужум қилиб, икки полициячини ўлдирди.

Turkeyu агентлиги хабарига кўра, ҳужумни уюштирганлар Курдистон ишчилар партияси аъзолари бўлган.

Партия лидери, ҳозирда қамоқда бўлган Абдуллоҳ Ожалан агар ҳукумат улар билан мулоқатга рози бўлмаса, курд исёнчилари курашни тўхтатмаслиги ҳақида огоҳлантирди.

Курдистон ишчи партияси 1984 йилдан буён Туркия жануби-шарқида ўз мухториятини ташкил этиш мақсадида курашиб келмоқда.

Шу пайтгача Туркия ҳукумати ва курд айирмачилари ўртасидаги тўқнашувларда 40 мингдан зиёд одам ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG