Линклар

logo-print

Ўзбекистон аҳолиси 28 ярим миллиондан ошди


Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси кеча маълум қилишича, 2011 йилнинг 1 апрел ҳолатига Ўзбекистон аҳолиси 28,54 миллион кишини ташкил қилган.

Бу ҳақда хабар қилган UzDaily.uz нашри сайти маълумотига кўра, 14,658 миллион аҳоли яъни 51,4 фоизи шаҳарда яшайди.

Туғилиш суръати 1,3 промилле, яъни 0,13фоизга камайган, ўлим ҳолати эса 0,3 промиллега кўпайган.

Жорий йилнинг биринчи чорагида бир ёшгача бўлган 1,7 минг бола ўлган. Бу ёш болалар орасида ўлим ҳолати ўтган йилгига нисбатан 10,7 промиллега камайганини англатади.

Жорий йилнинг январ-март ойиларида 56,7 минг никоҳ ва 4,4 минг ажралиш қайд қилинган.
XS
SM
MD
LG