Линклар

logo-print
Ливия ҳукуматига кўра, бугун кечаси НАТО кучларининг ҳаво зарбалари натижасида Триполида олти киши ўлган ва ўн киши жароҳатланган. Қурбонлар тинч фуқаролар бўлганини айтмоқда расмийлар.

Шунингдек, бугун давом этган ҳаво ҳужумлари натижасида яна икки киши ўлгани айтилмоқда.

НАТО кучлари раҳбарияти маълумотига кўра, ҳаво ҳужумлари фақат Ливия раҳбари Муаммар Қаддафий қароргоҳини нишонга олган.

Ливия телевидениеси тарқатган маълумотга кўра, ҳаво ҳужумлари натижасида Триполидаги Шимолий Корея элчихонасининг биноси ҳам жиддий шикастланган.

Бугун Қаддафий сўнгги икки ҳафта давомида илк бор телевидение орқали кўриниш берди.

Лондонда эса Буюк Британия Бош вазири Давид Камерон ливиялик исёнчилар раҳбари Мустафо Абдул Жалилни қабул қилди.

Камерон исёнчиларга Лондонда ўзларининг доимий ваколатхонасини очишни таклиф қилди.
XS
SM
MD
LG