Линклар

logo-print
Amnesty International халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти дунëда инсон ҳуқуқлари борасида йиллик хисоботини эълон қилди.

Яқин Шарқ ва Шимолий Африка минтақасидаги эрк ва адолат истаб кўчаларга чиққан аҳоли интилишлари ҳисобот бош мавзуси бўлди.

Ҳужжатда интернетдаги ижтимоий тармоқлар инсон ҳақлари учун курашаëтганларга янги имкониятлар очгани ҳақида айтилади.

Ҳисоботда араб дунëсидаги диктаторлар айни ижтимоий тармоқлар воситасида норозилик тўлқинига қарши ишлаши эҳтимоли ҳам таъкидланади.

Amnesty International ҳисоботида Афғонистон¸ Хитой, Россия ва Ўзбекистонда қийноқларга солинаëтган ва ўлдирилаëтганлар ҳақида маълумотлар келтирилади.
XS
SM
MD
LG