Линклар

logo-print

Манхэттен канисосига ҳужум бартараф қилинди


Ню Йорк полицияси яҳудий канисосига хужум уюштиришга чоғланаëтган икки гумондорни қўлга олди.

Ню Йорк ҳокими Майкл Блумбергнинг журналистларга айтишича, қўлга олинганлар Манхэттендаги энг улкан яҳудий канисосини портлатмоқчи бўлишган.

Қўлга олинганларнинг келиб чиқиши шимолий африкалик экани аниқланган.

Бу икки гумондор ўзини қурол жаллоби деб тақдим қилган хавфсизлик ҳодимидан бир неча дона қурол ва граната сотиб олган.

Полиция эктремистлар режаси фош бўлганини очиқлаб, бу 2001 йил 11 сентябр воқеаларидан кейин 13 - ҳодиса эканлигини билдиришди.
XS
SM
MD
LG