Линклар

Бенғозийда Франция фуқароси ўлдирилди


Ливиянинг Бенғозий шаҳрига кираверишдаги назорат нуқтасида Франция хусусий қўриқлаш хизмати ходими отиб ўлдирилди. Яна тўрт киши эса ўша ернинг ўзида қамоққа олинди.

Франция Ташқи ишлар вазирлиги бу воқеани тасдиқлади, аммо қўриқлаш ширкати ходимини қайси тараф ўлдирганини очиқламади.

Бенғозий уришаётган тарафлардан узоқ ва нисбатан хавфсиз бўлга ҳисобланади.

Бенғозийни назоратда ушлаб турган исëнчилар қўлга олинган тўрт Франция фуқароси ва яна бир фуқаронинг ўлдирилганлигини тасдиқлашдан бош тортмоқда.
XS
SM
MD
LG