Линклар

Андижон қирғинига 6 йил тўлди


Стокҳолмда ўтказилган намойишда 50дан ортиқ одам иштирок этди.

Стокҳолмда ўтказилган намойишда 50дан ортиқ одам иштирок этди.

Андижон қирғинининг 6 йиллигига бағишлаб Ўзбекистон "Эрк" демократик партияси Eвропа бўлими Стокҳолм марказида намойиш ўтказди.

-Намойишчилар айни пайтда плакатларни тайëрлашмоқда. Андижонда бундан 6 йил олдин Каримов аскарлари тинч халққа ўқ отиб қирганини унутишга ҳаққимиз йўқ ,- дейди Швециядаги Эрк фаоли Гўзал Шерикбой қизи.

Андижон қирғини гувоҳлари ҳарбийлар намойишчиларга қарата ўқ отганини ҳамон даҳшат билан эслайдилар.
Суҳбатдош намойишда Ўзбекистон халқ ҳаракати, унга бирлашган барча сиёсий кучлар, Швециядаги ўзбек жамоатчилиги ва барча хайрихоҳлар иштирок этишини билдирди.

- Швеция пойтахти Стокҳолмнинг марказий майдони ҳисобланмиш Ригстаг олдидаги майдонда намойиш ўтказиш учун швед ҳукуматининг рухсати олинган, - деди "Эрк" фаоли.

Бундан 6 йил муқаддам 2005 йилнинг 13 май жума куни Андижондаги Бобур майдонига тўпланган тинч намойишчилар ҳукумат тарафидан ўққа тутилган эди.

Ўша куни ҳукумат ўқидан нобуд бўлган тинч намойишчилар вакили¸ собиқ сиëсий махбус Шарифжон Шокиров Озодлик мухбирига сабр коса тўлгани боис андижонликлар намойишга чиқишганини айтган эди.

Ҳуқуқ фаолларига кўра, Андижонда камида 500 киши нобуд бўлган.
Тошкент ҳукумати 6 йил муқаддам Андижонда юз берган қирғинда 187 киши ўлганини билдирган. Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ҳисобича Андижон воқеасида 500дан 1000 нафаргача одам ўлдирилган бўлиши мумкин.

2005 йил Бобур майдонидаги қирғин гувоҳи ўзбек аскарларининг бешфақталарча гўдаклар ва аëлларни бир бир қирганини ҳануз унута олмайди:

- Мен ўз кўзим билан кўрдим, қўлидаги автоматини ўқи тугагунча отди, -дейди воқеа гувоҳи.

6 йил муқаддам Андижонда рўй берган қирғиндан кейин Европа Иттифоқи Ўзбекистонга жазо санкцияларини жорий қилди, аммо сал ўтмай бу чораларнинг аксарияти бекор қилинди.

Адолат қарор топишини истаган 13 май гувоҳлари орадан 6 йил ўтиб Ўзбекистон халқ ҳаракатини тузиб Германияда қурултой ўтказишга ҳозирлик кўришмоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG