Линклар

logo-print
Покистон шимолий ғарбидаги ҳарбий марказ яқинида рўй берган иккита портлаш қурбонлари сони 80 га яқинлашди.

Полицияга кўра, Пешовар шаҳрида 35 километр шимолда жойлашган Шабқадар шаҳарчасидаги чегара қўшинлари базаси олдида рўй берган иккита портлаш оқибатида яна ўнлаб одам жароҳатланган.

Покистон ҳуқуқ-тартибот идораларига кўра, портлаш икки ҳудкуш тарафидан содир этилган.

Портлаш учун масъулиятни Покистондаги Толибон ҳаракати зиммасига олди ва бу Усама бин Ладиннинг АҚШ ҳарбийлари тарафидан ўлдирилгани учун қасос эканини билдирди.
XS
SM
MD
LG