Линклар

logo-print
Беларус прокуратураси бугун мамлакат мухолифати лидери Андрей Санниковга президентлик сайловлари ортидан жамоат тартибини бузганлик айби бўйича етти йиллик қамоқ жазоси тайинланишини сўради.

Прокуратура бу борада Санниковнинг 19 декабр куни одамларни кўчага чиқишга даъват этаётган видеосини далил сифатида келтирган.

Судда Санников ўзини айбдор эмаслигини айтди. Айни пайтда, 2010 йил декарбдаги сайловдан кейинги норозиликлар пайтида ҳибсга олинган мухолифат тарафдорлари устидан суд давом этмоқда.

“Оммавий чиқишларни уюштирганлик”да айбланаётган мухолифат етакчиси 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
XS
SM
MD
LG