Линклар

Сурияда президент Башар ал Ассад режимига қарши режелаштирилган бугунги норозилик намойишлари олдидан ҳукумат кучлари ва зирҳли техника мамлакатнинг бир қатор шаҳарларига киритилди.

Хавфсизлик кучлари намойишларни шавқатсиз бостираётганига қарамай, мухолифат фаоллари аҳолини бугун жума номозидан сўнг Ассад режимига қарши йирик намойишга чиқишга чақирган.

Ҳуқуқ фаолларига кўра, Сурияда март ойи ўрталарида бошланган намойишларда ҳукумат кучлари тарафидан 750дан зиёд одам ўлдирилган.

Суриядаги бундай қаттолликка жавобан Европа Иттифоқи ва АҚШ Дамашқ ҳукуматига қарши санкциялар киритди.
XS
SM
MD
LG