Линклар

Стокҳолмда Андижон воқеаси хотирланмоқда


Uzbekistan - Protest in Stokholm organized by Uzbek Refugees on Andijon Anniversary

Uzbekistan - Protest in Stokholm organized by Uzbek Refugees on Andijon Anniversary

Андижон қирғинининг 6 йиллигига бағишлаб ўзбек мухолифати фаоллари бугун Стокҳолм марказида намойиш ўтказмоқда.

Швецияда бошпана топган ўзбекистонлик журналист Қудрат Бобожоннинг айтишича, 50га яқин одам Стокҳолмнинг Рейхстаг майдонида Андижонда содир этилган қотилликлар юзасидан адолат қарор топтирилиши талаби билан намойишга йиғилди.

- Швецияда бошқа давлатларга кўра ўзбек жамоаси анча фаол. Бу йилги акция “Эрк” демократик партияси, Андижон, адолат ва тикланиш ташкилоти ҳамда “Таянч” инсон ҳуқуқлари гуруҳи тарафидан ташкиллаштирилаяпти.

Мақсад олти йил аввалги хунрезликнинг унутилишига йўл қўймаслик ва Европа жамоатчилигини эътиборини бунга қаратиш, - дейди Қудрат Бобожон.

2005 йил 13 май куни Андижон воқеалари пайти расман 180дан ортиқ киши қурбон бўлган, воқеа шоҳидлари эса юзлаб одам ҳалок бўлганини айтиб келишади.

Ўзбекистон ҳукумати таъбирича, 2005 йил 13 май куни бир ҳовуч исломчи жангариларнинг хуружи бўлган.

Аммо Тошкент расмийлари халқаро ҳамжамиятнинг Андижон хунрезлигига доир мустақил текширув ўтказиш ҳақида талабларини ҳамон рад этиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG