Линклар

logo-print

Андижон воқеаларида бир ўғли ўлдирилган¸ тўрт ўғли қамоққа ташланган Баҳром Шокиров Швецияда ëлғиз яшамоқда.


Андижонлик 71 ёшли Баҳром Шокировнинг ватандан чиқиб кетганига 6 йил бўлди. 2005 йилнинг 12 майида у Қирғизистонга ўтганича, қайтиб Андижонга келолмади.

13 май куни Баҳром бобонинг ўғли Шарифжон Шокиров Бобур майдонидаги отишмада отиб ўлдирилган эди. Андижон воқеаларидан сўнг, Баҳром бобонинг яна тўрт ўғли қамоққа ташланди.

Бугун Швецияда ёлғиз яшаётган Баҳром бобо, Андижон воқеаларини ҳар куни, ҳар лаҳза эслаб туришини айтар экан, “нега бундай бўлди?” деган саволга жавоб тополмаётганидан қийналаётганини айтади.

Баҳром бобо Озодлик билан суҳбатда, бугун ҳам Ислом Каримов ўз хатоларини тан олиши лозимлигини, андижонлик қочқинлар билан "сулҳ тузиб", уларни ватанига қайтариши шартлигини айтади.

“Биз қасос олувчи эмасмиз, биз оддий тадбиркорлармиз, биз ватанимизни гуллатишга қодирмиз”, дейди Баҳром бобо.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG