Линклар

logo-print

АҚШ ливиялик исёнчиларни расман тан олмади, лекин уларни "ишончли куч" деб атади


Ливиялик исёнчилар билан Вашингтондаги сўзлашувлар ортидан АҚШ уларни тўлиқ тан олмаслиги, лекин “легитим ва ишончли куч” эканини билдирди.

Маҳмуд Жабрил ва Ливия миллий кенгашининг бошқа вакиллари кеча Оқ уйда президент Барак Обаманинг хавфсизлик масалалари бўйича ёрдамчиси Том Донилон билан учрашди.

Жаноб Донилон учрашув давомида Ливия Миллий кенгашининг расман тан олиниши масаласи мухокама этилганини таъкидлади.

Шу пайтагча Франция, Италия ва яна уч давлат ливиялик исёнкорларнинг Миллий кенгашини Ливия халқи номидан иш кўрадиган тузилма сифатида тан олган.

Оқ уй матбуот вакилига кўра, Обама маъмурияти ҳам ҳозир ливиялик исёнчиларни расман тан олиш масаласини кўриб чиқмоқда.
XS
SM
MD
LG