Линклар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Ҳиндистон Республикаси Президенти Пратибҳа Патилнинг таклифига биноан 2011 йил 17-18 май кунлари давлат ташрифи билан Ҳиндистонда бўлади.

ЎзА миллий ахборот агентлиги хабарига кўра, ташриф чоғида Ўзбекистон-Ҳиндистон ҳамкорлигини кенгайтириш ва ривожлантириш масалалари, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб муаммолар муҳокама қилиниши режаланган.

Музокаралардан сўнг икки давлат ўртасида турли соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришга оид ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Ўзбекистон раҳбари охирги марта Ҳиндистонга 2005 йил апрел ойида давлат ташрифи билан борган.

2006 йил апрелида Ҳиндистон Бош вазири Манмухон Сингҳ Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган.

Ҳиндистон Ўзбекистон давлат мустақиллигини биринчилар қатори тан олган.

1992 йил 18 март куни Тошкентда Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида “Дипломатик муносабатларни ўрнатиш тўғрисида” протокол имзоланган.
XS
SM
MD
LG