Линклар

Ўзбекистон пойтахтида зилзила рўй берди


15 май куни маҳаллий вақт билан 02:08да Тошкентда уч балли ер силкиниши қайд этилди.

“Тошкент” сейсмостанцияси маълумотига кўра, зилзила ўчоғи Тошкентдан 520 километр жануби-шарқда жойлашган Афғонистоннинг Ҳиндиқуш тоғларида бўлган. Унинг магнитудаси 5,8га тенг бўлган.

Ўзбекистоннинг Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, якшанба кунги ер силкиниши оқибатида Тошкентда талафот ёки моддий зарар кўрилмаган.

Бир кун олдин Тожикистон ва Афғонистон ўртасидаги чегара минтақасида ер силкиниши қайд этилган. Зилзила магнитудаси 4,6га тенг бўлган.
XS
SM
MD
LG