Линклар

Тожикистонда қамоқдан қочган икки маҳбус йўқ қилинди


Тожикистон ИИВ Матбуот хизмати бошлиғи М.Асадуллоев

Тожикистон ИИВ Матбуот хизмати бошлиғи М.Асадуллоев

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги ходимлари мамлакат шарқида ўтказган махсус амалиёт пайтида 51 яшар Жума Иброҳимов отиб ўлдирилди.

Қўлга олиш пайтида у қуролини қаршилик кўрсатгани айтилмоқда.

Вазирлик матбуот хизмати бошлиғи Маҳмадулло Асадуллоевга кўра, амалиёт пайтида Иброҳимов билан бирга Ўзбекистон исломий ҳаракати аъзоларидан бири ҳам йўқ қилинган.

Жума Иброҳимов ва яна 24 нафар маҳбус 2010 йил 23 август куни Тожикистон давлат миллий хавфсизлик қўмитасининг Душанбе шаҳридаги тергов изоляторининг беш нафар қўриқчисини ўлдириб қамоқдан қочган.

Иброҳимов жиноий гуруҳ тузганлик ва соҳта ҳужжатлар тайёрлаганлик айби билан озодликдан маҳрум қилинган эди.

Воқеа муносабати билан сентябр ойида Тожикистон миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбарлари истеъфога чиқарилган.

Ҳозирга қадар Душанбедаги тергов изоляторидан қочган 25 маҳбусдан 12 нафари қўлга олинган, беш нафари отиб ўлдирилган, саккиз нафари эса озодликда қолмоқда.
XS
SM
MD
LG