Линклар

logo-print

ХВЖ бошлиғи зўрлашга уринганликда айбланди


ХВЖ раҳбари Доминик Стросс-Кан

ХВЖ раҳбари Доминик Стросс-Кан

Ню Йоркда прокурорлар Халқаро валюта жамғармаси раҳбари Доминик Стросс-Канга меҳмонхона ходимасини зўрлашга уринганлик айбини эълон қилди.

Бунга Манхеттанда жойлашган меҳмонхонанинг 32 ёшли ходимаси бир кеча бирга қолиш учун Стросс-Канн унга уч минг АҚШ доллари тўлашни таклиф қилгани ҳақидаги иддао сабаб бўлди.

Полиция матбуот вакили Стросс-Кан дипломатик дахлсизликка эга эмаслигини билдирди.

Халқаро валюта жамғармаси раҳбарининг адвокатларидан Бенжамин Брафман Рейтерс ахборот агентлигига Стросс-Канн ўзига қўйилаётган айбловларни тан олмаслигини электрон почта орқали маълум қилди.

62 ёшли Доминик Стросс-Канн шанба куни Парижга учиб кетишига саноқли дақиқа қолганда Ню Йоркнинг Кеннеди аэропортида ушлаб қолинган.

Европага сафари давомида Стросс-Каннинг Германия Канцлери Ангела Меркел билан учрашиши режаланган эди.
XS
SM
MD
LG