Линклар

logo-print
Озарбайжонликлар мамлакат Евровидение қўшиқ танловининг илк бор ғолиби бўлганини нишонламоқда.

Якшанбага ўтар кечаси пойтахт Бокуда минглаб озарбайжонлик саҳнада Элл ва Никки номи билан танилган, Элдор Гасимов ва Нигор Жамолнинг 2011 йилги Евровидение ғолиби деб эълон қилинганини тантана билан нишонлади.

43 давлат қўшиқчилари иштирок этган ва 100 миллион одам томоша қилган конкурсда Элл ва Никки инглиз тилидаги "'Running Scared'" қўшиғини ижро этдилар.

Бокудаги томошабинлардан бири Узеир Ҳусейнов бу Озарбайжон учун ажойиб ғалаба бўлганини айтди.

- Мен Нигор ва Элдорни ушбу ажойиб кун билан табриклайман! Мен бутун Озарбайжон халқини ушбу ғаройиб байрам билан қутлайман. Ҳа, биз энг яхши ижрочи бўлдик! Биз бошиданоқ олдинда бордик ва ғалабага эришдик, - деди Узеир Ҳусейнов.

Элдор Гасимов ва Нигор Жамол биринчи ўринни эгаллагани учун 2012 йилги Евровидение қўшиқ танлови Озарбайжонда ўтказилади.

56-Евровидение қўшиқ танловида иккинчи ўринни Италия, учинчи ўринни Швеция эгаллади.
XS
SM
MD
LG