Линклар

Ўзбек делегацияси ШҲТ ТИВ Кенгаши йиғилишида қатнашди


ШҲТнинг Тошкентдаги саммити, 11 июн 2010 йил

ШҲТнинг Тошкентдаги саммити, 11 июн 2010 йил

Ўзбекистон делегацияси Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Интернет сайтида эълон қилинган маълумотга кўра, ТИВ Кенгаши йиғилиши 14 май куни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида бўлган.

Учрашувда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитини ўтказишга қандай тайёргарлик кўрилаётгани, шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик бошқа масалалар муҳокама қилинган.

ШҲТга Ўзбекистон, Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон аъзо.

Эрон, Ҳиндистон, Мўғулистон ва Покистон ташкилотда кузатувчи мақомига эга.

ШҲТнинг асосий мақсади хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, терроризм, айирмачилик, экстремизм, гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши курашда ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, иқтисодиёт, энергетика, фан ва маданият соҳаларида алоқаларни ривожлантиришдан иборат.
XS
SM
MD
LG