Линклар

АҚШ махсус кучлари Ал-Қоида раҳбари Усама бин Ладинни 2 май куни ўлдирганидан бери бу юқори лавозимли АҚШ расмийсининг Покистонга илк ташрифидир.

Исломободга сафари чоғида Жон Керрининг Покистон президенти Осиф Али Зардорий, Бош вазир Юсуф Риза Ғилоний ва ҳукуматининг бошқа юқори лавозимли расмийлари билан учрашиши кутилмоқда.

Покистонга келишидан олдин Жон Керри Кобулда Афғонистон президенти Ҳамид Карзай билан музокара ўтказди.

Кобулда сўзлаган Керри АҚШ-Покистон муносабати ҳозир муҳим паллани бошдан кечираётганини таъкидлади.

АҚШда кўпчилик Покистон раҳбарлари исломий жанггариларга қарши курашда етарли чоралар кўрмаяпти, деган фикрда.

Шунингдек, Усама бин Ладин қаерга яширинганидан Покистон ҳукумати бехабар бўлгани хусусида ҳам шубҳа билдирилган.
XS
SM
MD
LG